Тошкентда Исроилнинг АКТ ривожлантиришдаги тажрибаси тақдим этилади

Дата: 08:10, 10-09-2015.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – 20 сентябрда исроилнинг МАШАВ агентлиги Тошкентда Исроилда ахборот-коммуникатив технологиялар ривожига доир очиқ тақдимот ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАШАВдан хабар қилишларича, тадбир доирасида икки нотиқнинг чиқиши режалаштирилмоқда. Хусусан, “Кичик бизнесда АКТ фойдаланиш бўйича Исроил ғоялари ёки Исроил бўйлаб айлана туриб муҳим нарсалар ҳақида” номли тақдимот билан “Coscom” МЧЖ ҚК бош ҳисобчиси, тренер Валерия Польшина (Ўзбекистон) чиқиш қилади.

“Исроил стартап-саноати: апельсинлардан инновацияларга” номли бошқа бир тақдимот эса исроиллик JSCapital инвестицион платформасининг бошқарувчи ҳамкори Роман Гольд (Исроил) томонидан ўтказилади.

Эслатиб ўтамизки, МАШАВ Исроил давлати ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш агентлигидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: