Тошкентда иссиқ сувни режали ўчиришни бошлаш муддати белгиланди

Дата: 12:23, 18-03-2017.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Тошкентда иссиқ сувни режали ўчириш 2017 йил 3 апрелдан бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўчиришлар жадвали “Тошиссиққуввати” компанияси томонидан эълон қилинди.

Жадвалда қайси кўча ва турар жой мавзуларида қачон иссиқ сув ўчирилиши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда иссиқ сувни баҳорги режали ўчириш ишлари одатда бир ҳафта ичида амалга оширилади. Юқоридаги ишлар қоидага кўра 5 ҳафта давомида ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: