Тошкентда истаган киши жамоат транспорти устидан ишонч телефонларига шикоят қилиши мумкин

Дата: 17:13, 08-04-2014.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Эндиликда жамоат транспорти ишидан қониқмаган истаган киши “Тошшахартрансхизмат” АКнинг 1062 қисқа рақамлари орқали телефон қилиб, ўз норозилигини билдириши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Агар илгариари ушбу қисқа рақам орқали фақат такси чақириш мумкин бўлган бўлса, эндиликда жамоат транспортига доир шикоят ва таклифларни ҳам қолдириш имкони бор.
Симнинг иккинчи тарафида “Тошшахартрансхизмат” марказий диспетчерлик хизмати ходими йўловчи шикоятини эшитади ва қайд этади.
Энг кўп қайд этилган шикоятлар орасида ҳайдовчининг автобус кабинасида чекиши, транспортнинг бекатларда узоқ туриб қолиши, баланд овоздаги мусиқа, чиптачи ёки ҳайдовчининг йўловчилар билан қўпол муомиласи кабилар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: