Тошкентда истиқомат қилувчи аёл корейс ошхонаси бўйича энг яхши пазанда деб топилди

Дата: 17:57, 22-07-2015.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Тошкентда корейс ошхонаси бўйича пазандалар конкурси якунлари сарҳисоб қилинди. Конкурс Гран-приси Тошкентда истиқомат қилувчи Анна Гаркушага берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, энди у мамлакат шарафини ушбу танловнинг халқаро босқичида ҳимоя қилади. Конкурс Корея Республикасида бўлиб ўтади.

Анна корейс ошхонасига ҳеч қандай алоқаси бўлмасада, конкурс ҳайъати томонидан энг яхши деб топилди. Маълум бўлишича, у асосан оиласи аъзолари учун корейс таомлари тайёрлаган.

8 иштирокчининг бари каби ғолиба ҳам ширин қайлали товуқ, лососли салат ва ўзи танлаган корейс таоми кабиларни тайёрлади. Сўнгги шартда ғолиба чиғаноқли лағмон тайёрлаб, ҳакамларни мафтун қилди.

Конкурснинг уч совриндорлари орасида Адҳам Абдуманапов (1-ўрин), Дилором Аширбоева ва Алена Кимлар ҳам бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: