Тошкентда Италиянинг Туризм ҳафталиги бошланди

Дата: 11:54, 08-11-2018.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – 7 ноябрь куни Тошкентда Италия туризми ҳафталиги бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“7-13 ноябр кунлари “Туризм таълим-консалтинг маркази” ДУК Италиянинг GalileoFerraris институти билан ҳамкорликда Тошкентда Италия туризм ҳафталиги лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Казерте (Италия) шаҳридаги фахрий консули Витторио Жоржи томонидан қўллаб-қувватланган”, - дейилади Давлат туризм қўмитасининг матбуот хизматиинг хабарида.

Лойиҳанинг мақсади ЎзР. президентнинг “Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик индустриясини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ва туризмнинг гастрономик йўналишини кенгайтиришда инсон ва касбий салоҳиятни ошириш, ички ва ички туризмни ривожлантиришга қаратилган президент фармонларидан келиб чиқувчи асосий вазифаларини амалга ошириш, Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини ривожлантириш, ушбу соҳаларда кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишдан иборат.

Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда халқаро тажрибани қўллаш республиканинг сайёҳлик соҳаси сифати ва малакасини янада оширишга хизмат қилади, шу каби тадбирларни ўтказиш эса доимий профессионал ходиса бўлиб, сайёҳлик соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича долзарб масалаларни ҳал қилиш учун очиқ ва қулай платформа яратади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Италиялик экспертлар туризм соҳаси мутахассислари (меҳмонхона ишчилари, сайёҳлик компаниялари ходимлари, ресторан ошпазлари, барменлар ва сомельлар) учун қуйидаги учта йўналишда: туризм ва меҳмондўстлик, пазандалик сирлари (итальян ошхонасининг энг яъши намуналари), сомельелик санъати (ёки шароб қуювчи - шаробни харид қилиш, уларни мижозга тақдим этиш учун масъул бўлган ресторан ходими) йўналишларида маҳорат дарслари ўтказадилар.

Таъкидланишича, иштирокчилар курс якунида лойиҳа ташкилотчиларидан халқаро сертификат, шунингдек, қимматли совғаларга эга бўлишади.

Шундан кейин маълум қилинишича, маҳорат дарсларида 70дан ортиқ иштирокчилар – туризм ва меҳмондўстлик касб-ҳунар коллежлари, меҳмонхоналар, ресторанлар ва сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, “Галилео Феррарис” умумий овқатланиш ва меҳмонхона мактаби Италиянинг туризм соҳасидаги етакчи мактабларидан бири саналади. Бу ерда 1,6 минг атрофида талабага беш йиллик таълим берилади.

Сурат манбаи: https://uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: