Тошкентда қиймати 278,2 млн евролик янги металлургия заводи қурилади

Дата: 16:42, 06-02-2017.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Quality Trade Supplies L.P. британ компанияси Тошкентда қиймати 278,2 млн евролик замонавий металлургия заводи қуради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар берилишича, ялпи ер майдони 100 гектардан иборат бўлган ушбу корхона қурилиш ишларини 24 ойда якунлаш режалаштирилган. Заводга Италия, Германия, Австрия каби давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар келтирилади.

“Корхонада автомобиллар кузови ишлаб чиқариш учун металл листлар, қурилишда ишлатиладиган турли металл черепицалар, профнастил ҳамда маиший техникалар учун металл листлар тайёрланади. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилгач, мингдан зиёд иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Шавкат Мирзиёев ушбу корхона қурилиши бошланиши билан танишди. Мазкур металлургия заводининг мамлакатимиз иқтисодиёти ривожидаги ўрнига тўхталиб, бу ерда ишлайдиган мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади, пудратчи ва қурувчилар билан суҳбатлашди, ушбу масъулиятли ишда уларга муваффақиятлар тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: