Тошкентда “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистлари тармоғи фош этилди

Дата: 09:59, 29-11-2017.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тошкентда “Ҳизб-ут Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг яширин тармоғини фош қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИББ хабарига асосланган ҳолда.

“Ҳозирда ушбу факт юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Барча фаол аъзолар қўлга олинган. Ушбу ташкилот Ўзбекистон, Россия ва қатор давлатлар ҳудудида таъқиқланган. Барча қўлга олиш ишлари шу ҳафтада ўтказилди”, - дейилади ИИББ хабарида.

Шунингдек, тезкор ходимлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159 (Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовус қилиш) ва 244 моддаларида (Диний экстремистик, сепаратистик ва бошқа диний ташкилотларни ташкил қилиш, бошқариш ва аъзо бўлиш) кўрсатиб ўтилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланаётган Гузал Тохтаходжаевани қидиришда давом этмоқдалар. 

“Гузал Тохтаходжаева 2009 йилдан бери “Ҳизб-ут Таҳрир” ташкилотига аъзолик учун қидирилмоқда. У ушбу ташкилот тарафдорларида яшириниб келган”, - деб таъкидланади ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда Тошкентда “Ҳизб-ут Таҳрир” яширин тармоғи фош этилган эди. Ўшанда ушбу таъқиқланган ташкилотнинг 16 аъзоси қўлга олинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: