Тошкентда ижтимоий ҳамкорлик соҳасида жаҳон тажрибасига бағишланган форум ўтказилди

Дата: 16:04, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда “Болалар соҳасида ижтимоий ҳамкорлик: илғор маҳаллий ва халқаро тажриба” XI халқаро форуми бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Форум республика Болаларни ижтимоий адаптация қилиш маркази ва ҳамкор ташкилотлар, таълим вазирликлари, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, БМТнинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) томонидан ташкил этилди.

“Sen Yolg’iz Emassan” жамғармасидан хабар қилишларича, тадбирдаги асосий муҳокама мавзуси сентябрда кучга кирган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш механизмлари бўлди.

Форумда муассасалараро келишувлар, мавжуд тизимларни оптималлаштириш ва янгиларини ривожлантириш йўли билан болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги ўзаро муносабатлар тизимини ишлаб чиқиш ҳақида гап кетди. Муҳокамада вазирлик ва муассасалар, Олий Мажлис Сенати вакиллари, халқаро ва маҳаллий эксперт ҳамда мутахассислари қатнашдилар.

Шунингдек, ижтимоий ночор гуруҳлар болаларини ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий адаптация қилиш, ривожлантириш ва жамиятга қўшишнинг замонавий ёндашувлари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: