Тошкентда Ижтимоий кўмак маркази синов тариқасида ташкил этилади

Дата: 12:20, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда "Уйга, тўлақонли ҳаётга қайтиш" лойиҳасининг амалга ошириш бошланди. Унинг доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ва юридик қўллаб-қувватлаш, уларнинг касб малакаси олишларига кўмаклашиш ишлари олиб борилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2 йилдан кўпроқ давом этадиган лойиҳа Немис Халқ университетлари уюшмаси томонидан олиб борилмоқда,  у Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи жазони ўташ жойларидан озод этилган, гиёҳвандликка ружу қўйган, ОИВ (одам иммуновируси) билан яшовчи, сил ва бошқа касалларга учраган 1200 минг нафар эркак ва аёлларларни қамраб олади", - деб таъкидлашди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги  ваколатхонасида.

Кўрсатилган аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатиш учун махсус Ижтимоий кўмак маркази ташкил этилади. Унинг ишида давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқароларни ўзўзини бошқариш органлари вакиллари қатнашадилар. Асосан, булар қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган кишиларга жамиятнинг муносабатини ўзгартириш, шунингек, юқоридаги аҳоли гуруҳларини ишга жойлаштириш ва уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишдан манфаатдор бўлган ташкилотлар вакиллари бўладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: