Тошкентда ижтимоий шерикликни ривожлантиришга доир қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Дата: 20:18, 14-04-2014.

Тошкент. 14 апрель. ЎзТАГ - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга доир миллий қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) парламент матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Қонун фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини таъминлашда мазкур институтлар ролини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга доир дастурларни ҳаётга татбиқ этиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган.
Ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий шерикликнинг асосий тушунча ва тамойиллари, вазифалари, уни қўллаш соҳаларини ўз ичига олган бўлиб, ижтимоий шериклик
соҳасидаги давлат сиёсатини белгилайди, ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзаро ҳамкорлиги шаклларини тартибга солади.
Давра суҳбати иштирокчилари “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: