Тошкентда кўчмас мулкка таъқиқ қўйилганлиги ҳақида онлайн тарзда билиб олиш мумкин
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўчмас мулкка нисбатан хатлаш ва (ёки) таъқиқ мавжудлиги тўғрисида ахборотни онлайн тарзда олиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЯИДХПдан маълум қилишларича, хизмат Тошкент шаҳри бўйича Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан кўрсатилмоқда. Янги хизмат Ўзбекистон пойтахти аҳолисига қўшимча қулайликлар жорий этиш мақсадида жорий қилинган.
Рўёбга чиқарилган хизмат орқали жисмоний ва юридик шахслар масофадан электрон ариза топширишлари ва 3 иш куни мобайнида зарур ахборотни олишлари мумкин.