Тошкентда кўпқаватли паркинглар қуриш дастурини амалга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 15:36, 17-04-2017.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга солиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чоралар мажмуини ишлаб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт  маъмуриятида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, бугунги кунда шаҳар маҳалла ва мавзеларининг ички ҳудуди санитар ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган металл гаражлар билан тўла.

“Хусусий гаражлар 25 гектардан кўп жойни эгаллаган бўлиб, 8470 машинага мўлжалланган. Бу ерда одатда турли чиқинди, қоғоз каби нарсалар сақланади. Яна шаҳарда 27,4 минг автомобилни сиғдирувчи яна 69,16 гектарлик эиридик шахсларга тегишли гаражлар мавжуд”, - деди Тошкент Шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Саъдулла Мухторхўжаев.

Ҳокимият уларнинг ўрнига кўп қаватли ва очиқ бепул автотураргоҳлар қуришни мўлжалламоқда. Икки қаватли автотураргоҳлар 80, уч қаватлилари 144 ҳамда олти қаватлиларида 480 ва 532 автомобиль жойлашишига мўлжалланади.

Бундан ташқари, пойтахт  маъмурияти мавжуд гаражлар ўрнига очиқ автотураргоҳлар қуришни таклиф қилмоқда. Улар металл девор билан ўралган махсус асфальтланган ҳудудлар бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: