Тошкентда камералар томонидан қайд этилаётган қоидабузилишлар сони 4 бараварга камайди

Дата: 14:02, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Тошкентда кўчаларида камералар томонидан қайд этилаётган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари сони тизим ишга тушганидан бери ўтган 9 кун ичида 4 бараварга камайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Видео қайд қилиш камералари ишга тушган 15 мартда бир кун давомида 8 минг ЙХҚ бузилишлари қайд этилди. 22 мартда камералар 2 минг қоида бузилишларни қайд қилди”, - деб таъкидлашди пойтахтда бўлиб ўтган брифингда Йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармаси вакиллари.

Юқоридаги қоидабузилишларнинг 16 мингтаси светофорнинг таъқиқловчи белгисида ҳаракатланиш билан боғлиқ. 13 минг ҳолатларда ҳайдовчилар тезликни ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар содир этганлар.

 Эслатиб ўтамизки, бугунда ЙҲҚ видео- ва фото қайд қилиш тизими шаҳарнинг 115 чорраҳасида ишламоқда. Етти кун давомида камералар 29 мингдан зиёд йўл ҳаракати  қоидабузарликарини қайд этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: