Тошкентда камондан ўқ отиш спорт базаси ташкил этилди

Дата: 10:38, 26-07-2019.

Тошкент. 26 июль. ЎзТАГ – Тошкентда камондан ўқ отиш спорт базаси ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Бугунги кунга қадар, камондан ўқ отиш бўйича мамлакат жамоаси аъзолари спорт базаси йўқлиги сабабли, ҳар доим машғулотлар ўтказиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишарди. Бу, албатта, халқаро ва минтақавий мусобақаларда спортчиларнинг натижаларига таъсир кўрсатади. Энди Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ўз замонавий спорт базасига эга. 19 июль куни Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатида ушбу замонавий камондан ўқотиш бўйича спорт базасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди", - дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, спорт базаси икки қаватли бино ва ўқув майдончасидан иборат. Бинонинг биринчи қаватида Ўзбекистон Камондан ўқ отиш бўйича федерациясининг офиси жойлашган бўлиб, иккинчи қават ётоқхона учун ажратилган. Майдонда спортчилар 70 метр ва бошқа масофаларда ўқ отиш машқларини ўтказиш имкониятига эга. Ўқув мажмуаси энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради, бу ерда спортчиларни ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Сурат манбаи: olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: