Тошкентда карате бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтади
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ - 4-6 апрель кунлари пойтахтдаги “Жар” спорт мажмуида карате бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
«Чемпионатда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 1500 ортиқ спортчилар қатнашадилар. Бу мамлакатдаги нафақат карате бўйича, балки умуман шарқ яккакурашлар бўйича энг нуфузли мусобақалардан биридир. Чемпионат якунлари бўйича мамлакат шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя қиладиган терма жамоа танлаб олинади», - деб хабар беришди Миллий карате федерациясида.
Чемпионатда анъанага кўра уч ёш тоифалари - кадетлар, ёшлар ва катталар якка, жамоа ва кумите баҳсларида қатнашади.