Тошкентда касаба уюшмаларининг иккинчи веломарафони бўлиб ўтди

Дата: 17:34, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ташкил этилган “Касаба-тур” веломарафонининг республика босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кенгашдан хабар беришларича, мусобақалар корхоналар, ташкилот ва муассасалар ва улар оила аъзолари ўртасида ўтказилган.

Веломарафон икки босқичда ўтказилди, биринчи босчқичда март ва апрел ойларида барча ҳудудлардаги корхона ва ташкилотларнинг 428 минг ходимлари, жумладан, 84 минг аёллар қатнашди.

20 ёшдан 35 йшгача бўлган велопойгачилар орасида Темур Обидов (Андижон) ва Ирина Лукиенко (Тошкент) ғолиб деб топилди. “35” ёшдан ошиқ тоифасида ғолиблар орасига Тошкент ва пойтахт вилояти, Фарғона, Наманган, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти вакиллари кирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: