Тошкентда Х-маротаба Виноградов илмий ўқишлари бўлиб ўтди
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Х-юбилей Виноградов илмий ўқишлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбир ҳар йили атоқли рус олими Виктор Виноградов хотирасига бағишлаб ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкентда ўтказиладиган Виноградов ўқишлари бутун Марказий Осиё ҳудуди учун ноёб ҳодисадир. Бу йил ушбу тадбир ўнинчи маротаба бўлиб ўтмоқда. Бу, унинг анъанага айланганлигидан дарак беради. Тадбир обрўли баҳс-мунозара майдони мақомини олди, бу ерда нафақат ўтган йилдаги илмий изланишларига якун ясалади, балки янги илмий, услубий ғоялар синовдан ўтказилади, ёш олимлар авлоди эса малакаси оширади”, дея қайд этди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ВладимирТюрденев.
Анъанага кўра, ўқишларда 200 ортиқ филолог олимлар, ўқитувчилар, тилчилар ва бошқа мутахассислар иштирок этади, нутқ маданияти, бадиий матн талқини масалалари, рус ва хоржий адабиётшунослик, рус тилшунослиги ва рус тилини ўқитиш услубиятининг долзарб муаммолари муҳокама этилади.