Тошкентда Хакатон Open Data Challenge 2017 танлови бошланди

Дата: 16:43, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – 29 ноябр куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Open Data Challenge 2017” иловаларни, очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқиш бўйича танлови бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ўзбекистонда очиқ ҳукумат маълумотлари ғоясини оммалаштириш мақсадида ўтказилиб, Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган.

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган, ҳамда хусусий сектор томонидан тақдим этилган очиқ маълумотлар орасида ижтимоий ва инновацион иловалар ва хизматлар яратишдир.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг сўзларига кўра, ўтган йилга нисбатан танловда рўйхатдан ўтган иштироқчилар сони икки баравардан ошди. Ўтган йилги иштирокчиларнинг ишлари очиқ маълумотлар асосида аҳоли ва тадбиркорлар учун фойдали иловалар яратиш мумкинлигини кўрсатди.

Эслатиб ўтамизки, Open Data Challenge хакатони 2017 йилнинг 30 ноябрдан 3 декабргача икки босқичда бўлиб ўтади.

30 ноябр ва 1 декабр кунлари рўйхатдан ўтган 400дан зиёд иштирокчилар маҳорат мактаблари ва семинарларда иштирок этадилар. Ушбу тадбирлар давомида иштирокчилар малакали мутахассислар дизайн-фикрлаш, жамоаларни шакллантириш, Python тили асосида маълумотларни таҳлил этиш, Lean Startup ва Customer Development методологияси, блокчейн ва бошқа йўналишлар бўйича билимларга эга бўладилар.

2 ва 3 декабрь кунлари тренинг ва мастер классларда олган билимлари ва таклифлар, ҳамда очиқ маълумотлар асосида ўз лойиҳаларини яратадилар.

Танлов ҳакамлар ҳайъати лойиҳаларни ўрганиб чиқади ва уч номинация асосида ғолибларни аниқлайди. Булар очиқ маълумотларда асосланган энг яхши ижтимоий лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар); очиқ маълумотларда асосланган энг яхши бизнес лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар) ва хакатоннинг энг инновацион лойиҳаси йўналишларидир.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 16 декабрда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: