Тошкентда халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги уч томонлама мажлис бўлиб ўтади
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – 2018-йилнинг 24-25-январ кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 1998-йил 19-февралда имзоланган халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича уч томонлама мажлис бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Учрашувда Хитой Халқ Республикаси Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Транспорт ва йўллар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги делегациялари иштирок этади”, - дейилади хабарда.
Ушбу тадбир олдидан халқаро автомобиль ташув масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ва Ўзбекистон-Хитой икки томонлама мажлисларини ўтказиш режалаштирилган.
Сурат манбаи: http://ic24.kz/news/vstupilo-v-silu-soglashenie-medgdu-uzbekistanom-i-kazakhstanom-o-medgdunarodnom-avtomobilnom-soobschenii-u28251