Тошкентда халқаро банк форуми иш бошлади

Дата: 14:57, 26-11-2015.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзбекистон Республикаси банк тизими: ҳолат, тенденция, янги чақирув ва ечимлар” мавзуида уч кунлик IV Тошкент халқаро банк форуми ўз ишини бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Форумнинг мақсади – халқаро банк тизими ҳолати, уни ривожлантиришнинг муаммо ва устувор вазифалари, замонавий банк тизими ва молия хизматларини ривожлантириш тенденцияларини муҳокама этиш, Ўзбекистон иқтисодининг инвестицион имкониятлари билан танишиш ва хориж сармояларини халб қилишда маҳаллий тижорат банклари иштирокини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Форум ишида дунёнинг 10 зиёд мамлакатларидан вазирлик ва идоралар, банклар, аудиторлик ва молия ташкилотлари, ОТМ, халқаро рейтинг агентликларининг 200 ошиқ вакиллари иштирок этмоқда.

Ишбилармонлик музокаралари ва секцион йиғилишлардан ташқари форум доирасида Fitch Ratings рейтинг агентлигининг махсус семинари ва Grant Thornton аудиторлик компаниясининг “доира суҳбати” ҳам ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: