Тошкентда халқаро инвестицион-молия форуми бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:59, 21-05-2014.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – 20-23 май кунлари Ўзбекистон пойтахтида VII Тошкент халқаро инвестицион-молия форуми бўлиб ўтмоқда. Унда 450 зиёд мутахассислар, шу жумладан, дунёнинг 45 мамлакатидан келган 100 ортиқ хорижий мутахассислар қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мамлакат парламенти Қонунчилик палатаси қўмитаси бошлиғи Собир Жабборовнинг форум очилишида айтган сўзларига кўра, бу ерда маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида Ўзбекистонда инвестицион фаолиятнининг ривожи истиқболарини муҳокама қилиш мумкин.
Ўз навбатида, мамлакат Молия вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Юсупов молия тизими барқарорлигининг юқори даражасини қайд этди. Хусусан, 2013 йил якунлари бўйича банклари капитали 2012 йилдагига қараганда 25% ўсган, суғурта бозоридаги суғурта мукофотлари ҳажми эса 32% кўпайган.
Шунингдек, тадбир жоирасида суғурта, банклар, лизинг каби йўналишлар бўйича халқаро конференциялар ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: