Тошкентда халқаро конкурслар лауреатлари ижросида классик мусиқа концерти бўлиб ўтади
Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Бугун 15:00да Ўзбекистон Давлат санъат музейида халқаро ва республика конкурслари лауреатлари, Успенский номидаги Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг концерти бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Концерт дастуридан Верди, Лист, Шопен, Бетховен, Рахманинов, Паганини ва Мошковский каби композиторларнинг асарлари ўрин олган. Ушбу композиторларнинг асарлари “Зулфия” номидаги давлат мукофоти, халқаро ва республика конкурслари лауреати Нодира Дадамухамедова, халқаро ва республика конкурслари лауреатлари Иноятхон Абдуллаева, Абдурашид Зокиров ва Азиз Эргашев томонидан ижро этилади. Мазкур концерт “Музейлар ойлиги” дастури доирасида ташкил этилган”, – деб таъкидлашди Ўзбекистн маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Йигирма йилдан ошиқ вақт давомида йил бўйи ташкил этиладиган шу каби концертлар ёш мусиқачиларга ўз қобилиятларини намойиш этиш, музейга ташриф буюрувчиларга эса классик мусиқадан баҳра олиш имконини беради.


