Тошкентда Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди

Дата: 16:57, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Тошкентда Халқаро меҳнат ташкилоти (ҲМТ) делегацияси билан Ўзбекистон ва ушбу ташкилот ўртасидаги алоқаларнинг ҳолати ва истиқболларига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистонлик маърузачилар учрашув иштирокчиларини Ўзбекистон томонидан имзоланган ХМТ Конвенциялари доирасидаги ишлар, халқаро ва миллий меҳнат  стандартлари ҳақида тўлиқ маълумотлантирдилар.

“Шунингдек, тадбир иштирокчилари Болалар меҳнати масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини ташкил этиш бўйича режалар, меҳнат инспекцияси ишини кучайтириш ва аҳоли билан алоқага ишончни ошириш бўйича ишларни кучайтириш, иш берувчиларнинг ҲМТ Конвенцияларини амалга ошириш соҳасидаги масъулиятини ошириш бўйича чоралар ҳақида билиб олдилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашида.

Ўзбек томони давра суҳбати доирасида 2017-2019 йилларга мўлжалланган Муносиб меҳнат ҳақидаги янги Мамлакат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилганини маълум қилди.

“Ўзбекистон бугунда меҳнат стандартларини жорий этиш бўйича бошқа мамлакатларга ўрнакдир. Мамлакат кейинги йилларда болалар меҳнати ижтимоий жиҳатдан қабул қилинмаслиги ва тизимли шаклда эмаслигига эришди. Ушбу масалаларда илгари силжишга эришилди. Бу ишни давом эттириш зарур”, - деб таъкидлади ҲМТ Минтақавий директори Хайнц Коллер.

Халқаро делегация аъзолари юқорида очиқланган йўналишлар тарафдори эканликлари ва ушбу лойиҳаларни амалга оширишда техник ва амалий ёрдам беришга тайёрликларини билдирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: