Тошкентда Халқаро Молия корпорацияси делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди

Дата: 09:48, 03-08-2016.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистонда Болалар меҳнати бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбек томони учрашувда делегацияни болалар меҳнатига қарши тизимли ишлар ҳақида маълумотлантирди. Ушбу ишлар доирасида Мамлакат дастури амалга оширилмоқда. У меҳнат соҳасидаги асос принцип ва ҳуқуқларни ўз ичига олади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистонда Касаба уюшмалари Федерациясида.

Бундан ташқари, мамлакатда ҳокимлар, маҳаллий маъмуриятнинг раҳбарлари, вазирлик ва муассасалар вакиллари халқаро ва маҳаллий меҳнат стандартларига ўқитилмоқда.

Шунингдек, барча давлат органларига Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини сўзсиз бажариш ҳақида топшириқ берилган.

Ҳозирда қишлоқ хўжалик ишларига ишчи ёллаш амалиётига доир тадқиқот тугалланмоқда. 2016 йилги пахта йиғими даврида аҳоли билан иккитомонлама алоқани йўлга қўйишга доир чоралар кўрилмоқда.

Ўзбек томони вакиллари ҳукуматнинг тизимли иши натижасида меҳнаткашларнинг асос ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича чоралар кўрилаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: