Тошкентда Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни нишонланмоқда

Дата: 11:08, 16-09-2015.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни нишонланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

БМТТДдан хабар қилишларича, акция Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш кўмитаси, республика экология ҳаракати, БМТ Тараққиёт дастури томонидан уюштирилди.

Тадбир доирасида ўтказилган “доира суҳбати”да озон қатламига ҳавф солаётган фаолиятларнинг олдини олиш бўйича дунё ва миллий миқёсда эришилган натижалар муҳокама қилиниб, “Ўзбекистон томонидан Вена конвенцияси ва Монреал протоколининг бажарилиши”, “Ўзбекистон мисолида минтақада иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган мамлакатларда озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тезкор қисқартиришни бирламчи бажариш”, “GREEN CUSTOMS”, ОБМ ноқонуний айланмаси билан кураш” каби тақдимотлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида конкурс, викторина ва болалар учун экология бўйича ўргатувчи ўйинлар ҳам ўтказилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ОАВ орасида Ернинг озон қатлами бузилиши муаммосига бағишланган энг яхши мақола танлови бошланганлиги ҳам эълон қилинади.

Эслатиб ўтамизки, 1994 йилда БМТ бош ассамблеяси 16 сентябрни Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни (International Day for the Preservation of the Ozone Layer) деб эълон қилинди. Кун озон қатламини бузувчи воситалар бўйича Монреал протоколи имзоланган кун хотирасига белгиланган ва 1995 йилдан бери нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: