Тошкентда Халқаро пресс-клуб иш бошлади

Дата: 18:21, 07-04-2017.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда Халқаро пресс-клуб иш бошлади, деб хабар беради жума куни “Газета.uz” нашри.

“Халқаро Пресс-клуб (ХПК) нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистон Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтди. Ташкилотга гувоҳнома топшириш маросими 7 апрел куни ўтказилди. Халқаро Пресс-клуб раиси қилиб Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети кафедра мудири Шерзод Қудратхўжаев тайинланди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, клуб давлат ҳокимияти органлари вакиллари нафақат бажарилаётган ишлар бўйича ҳисобот бериши, шунингдек, уларнинг саволларига жавоб бериши мумкин бўлган платформа бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, бу ерда ахборот маконини ривожлантириш, мамлакат иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақидаги объектив ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказишни мақсад қилган. Бу ерда давлат органлари вакиллари, экспертлар ҳамжамияти ва ОАВ ўртасида очиқ мулоқотлар бўлиши кутилмоқда.

“Ҳар бир давлат органининг ўз матбуот хизмати бор, у ҳар ойда бир бор ташкилот фаолияти ҳақида хабар беради, лекин бунинг ўзи етарли эмас. Биз ушбу шаклларни турфалаштириб, мулоқотлар сонини оширмоқчимиз”, - деди давлат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Асаджон Ходжаев.

Миллий телерадиокомпания раиси ўринбосари Бобур Алихоновга кўра, ХПК ОАВ турли даражадаги давлат органлари вакилларига чиқишга ёрдам беради.

ХПК фаолияти мамлакат ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларни жаҳон жамоатчилигига етказишга йўналтирилади.

Пресс-клуб шакли ўтган йили Ўзбекистон президенти сайловларига тайёрланиш доирасида синовдан ўтказилган эди. Elections.uz-2016 пресс-клуби иши даврида 12 сессиялар ўтказилиб, унда 400 ортиқ экспертлар ва 600 зиёд ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: