Тошкентда халқаро сайёҳлик ярмаркаси ташкил этилади

Дата: 13:38, 07-11-2019.

Тошкент. 7 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкентда халқаро сайёҳлик ярмаркаси ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳар йили "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, 2019 йилдан БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти кўмагида Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтасининг чоршанба-жума кунлари Тошкентда ўтказилади", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, ярмарка доирасида "Ипак йўли таъми" миллий таомлари фестивали ва "Шарқ бозори" экспозицияси ташкил этилади.

Таъкидланганидек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2020 йилдан бошлаб ҳар йили ярмарка бошланишидан камида 6 ой олдин ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш учун ушбу йўналишда ихтисослашган ташкилотларни тўлов асосида жалб этади.

"Халқаро авиарейслар, озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой ва кўргазма стендларини ўрнатиш билан боғлиқ ярмарка доирасида иштирокчиларнинг харажатлари иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади", – деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: uzbekistan.de

Янгилик билан ўртоқлашиш: