Тошкентда халқаро таълим кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 20-21 апрел кунлари Тошкентда “Таълим ва касб – 2018” XV Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унинг иштирокчилари орасида Польша, Россия, Беларусь, Қозоғистон, БАА, Австралия, Малайзия ва бошқа мамлакатларнинг университетлари бор.
Кўргазма иштирокчилари турли мамлакатлардаги университетларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин. Кўргазмада қатнашаётган олий ўқув юртларининг вакиллари (проректорлар, деканлар, қабул комиссиясининг аъзолари) билан маслаҳатлашиш имконияти ташкил этилади.
Бу ерда чет эл университетларига кириш, шу жумладан, факультетлар, мутахассисликлар, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ўқитиш харажатлари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Шунингдек, бу ерда виза масалалари бўйича маслаҳат олиш ва танланган институтда рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаган ҳолда жойида ўқишга ариза бериш мумкин бўлади.
Энг иқтидорли талабалар танланган университетга бепул таълим олиш, стипендия олиш ёки таълим грантлари ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/oz/2017/04/21/otm/