Тошкентда халқаро тиббиёт форуми бўлиб ўтади

Дата: 14:36, 07-04-2016.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – 19-21 апрелда “Ўзэкспомарказ” кўргазма мажмуида МДҲ мамлакатлари экспертлари иштирокида халқаро тиббиёт форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Халқаро экспертлар гуруҳи Тошкент соғлиқни сақлаш кўргазмаси TIHE 2016 доирасида учрашади. Қозон ядро тиббиёти маркази мутахассислари гибрид технологияларидан фойдаланган ҳолда молекуляр ташхис услублари бўйича, Москва перинатал тиббиёт маркази респиратор кўмаги бўйича маърузалар билан қатнашади”, - деб таъкидлашди ташкилий қўмитада.

Жорий йилда Тошкент соғлиқни сақлаш кўргазмаси – TIHE 2016да жами 25 мамлакатдан 200 атрофида компаниялар иштирок этади. Кўргазма мавзуси тиббий буюмлар ва материаллар, ускуналар, ихтисослашган асбоблар, шунингдек, фармацевтик, стоматологик ва косметологик саноат экспозицияларини қамраб олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: