Тошкентда Халқаро ёшлар куни нишонланади

Дата: 12:59, 10-08-2016.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – 11 августда Тошкентда Халқаро ёшлар кунига бағишланган спорт тадбири бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Ўзбекистон Аёллар қўмитаси ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) томонидан ташкил этилган.

“Ёшлар куни доирасида Тошкентда 11-14 ёшли қизлар ўртасида мусобақалар, синхрон сузиш бўйича чиқишлар, шунингдек, ижодий гуруҳларнинг хореографик чиқишлари намойиш этилади. 100 ортиқ иштирокчиларни ўзида жамлаган сузиш мусобақалари ғолибаларини қутлаш маросими ҳам байрамнинг ҳаяжонли дақиқаларидан бўлади”, - деб таъкидлаши ЮНФПАда.

Барча тадбирлар пойтахтдаги Республика ихтисослашган сув спортини ривожлантириш марказида ўтказилади. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спорт, таълим, тиббий хизматга бўлган қизиқишларини оширишдан иборат.

Маълумот ўрнида, 12 августда бутун дунёда минглаб ёшлар ва фаоллар Халқаро ёшлар кунини нишонлайдилар. Шу куни жаҳон жамоатчилигининг нигоҳи халқаро ривожланиш ҳаракатлари доирасида ёшлар масалаларини янада кенгроқ ёритиш заруриятига қаратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: