Тошкентда хавфсизлик камарларидан фойдаланишни ҳалигача ўрганишгани йўқ

Дата: 17:27, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Тошкентда хавфсизлик камарларидан фойдаланишни ҳалигача ўрганишгани йўқ: 8 январда қайд этилган 2710 қоидабузарликдан 1063таси шунга оид, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати томонидан муассаса сайтида келтириб ўтилди. 

Хусусан, 8 январда ўтказилган рейд натижасида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 2710та қоидабузарликлар аниқланди. Шулардан 19таси маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 22таси транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 24таси светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 37таси ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 309таси одам ташиши қоидаларини бузиш, 221 таси тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 7таси бўйсунмаслик, 1063таси ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик билан боғлиқ.

Жами 65та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Сурат манбаи: https://veddro.com/2016/10/remni-bezopasnosti-eto-opasno-10-mifov/

Янгилик билан ўртоқлашиш: