Тошкентда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши муҳокама қилинади

Дата: 14:27, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – 27-декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғизистон Республикаси делегацияларининг “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаси бўйича уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Хитой делегациясига Ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси департаменти Бош директори ўринбосари Чжен Чипинг, Қирғизистон делегациясига Транспорт вазири Жамшитбек Калилов ва Ўзбекистон делегациясига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Акбар Шукуров бошчилик қилади.

Эслатиб ўтамизки, 25-декабрдан уч мамлакат вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан навбатдаги учрашув материаллари тайёрлаётган эди.

Сурат манбаи: http://stanradar.com/news/full/4567-kitajskaja-doroga-razrezhet-kirgiziju-popolam-infrastrukturnye-proekty-pekina-zatragivajut-bezopasnost-rossii.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: