Тошкентда хитойнинг Хоргоси тақдим этилди
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – ТХТЯ-2018 Тошкент туризм ярмаркаси доирасида хитой-қозоқ чегараолди ҳамкорлигининг маркази бўлган хитойнинг Хоргос шаҳри тақдимоти ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тақдимотда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Жан Вэньчуан, ХХР маданият ва туризм вазирлигининг ваколатхонаси (Остона ш.) раҳбари Ван Шулинь, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуруллаев ва бошқалар қатнашдилар.
“Хоргоснинг ўзига хослиги икки мамлакат эркин иқтисодий ҳудудларига визасиз ташриф буюриш, шу билан бирга фойдали имтиёзли шартларда тадбиркорлик ва истеъмолчилик операциялари амалга ошириш каби имкониятларда кўринади”, - деб таъкидлашди тақдимотда.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, 2012 йил апрелда ташкил этилган Хоргос чегараолди маркази Хитой ва ШҲТнинг бошқа мамлакатлари ўртасида илк ижтимоий-иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги трансчегаравий зонасидир. Шаҳарнинг умумий майдони 5,3 км², бундан 3,4 км² - Хитой ҳудуди, қолган қисми Қозоғистонга қарашли.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Хитой вакиллари ўртасида иккитомонлама ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Сурат манбаи: из http://inozpress.kg