Тошкентда “Хизмат юзасидан эмас, балки қалб амри билан” номли кўргазма бўлиб ўтади

Дата: 11:36, 30-01-2018.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – 31 январда Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетида Халқаро холокост қурбонлари хотираси куни доирасида ўтказилаётган “Хизмат юзасидан эмас, балки қалб амри билан” номли кўргазма бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси матбуот хизмати маълумотига, кўргазма Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан қириб ташланиш таҳдидига қарамасдан яҳудийларни қутқарган 21 мамлакат дипломатларига бағишланган.

Эслатиб ўтамизки, 2005-йилда БМТ Бош Ассамблеясининг нацистларнинг лагерларларидан озод қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган махсус сессиясида 27 январ Халқаро холокост қурбонлари хотираси куни деб эълон қилинган эди.

 “Холокост фашистлар Германияси ва унинг шериклари томонидан яҳудий халқини,  унинг маданияти ва анъаналарини бутунлай йўқ қилиш мақсадида содир этилган тизимли мисли кўрилмаган геноцид бўлди” – дейилади хабарда.

“Кўпчилик мамлакатлар яҳудий қочқинларга ёрдам беришда анча пассив бўлган ва кўплаб дипломатлар стандарт тартибларга амал қилишда давом этган бир пайтда, фавқулодда ҳолатларда фавқулодда чораларни зарур деб ҳисоблаган ҳамда ўз мамлакатлари сиёсатига зид ҳаракат қилиб бўлса ҳам яҳудийларга кўмак берган кишилар топилди.

Уларнинг ҳикоялари турлича: улар турли мамлакатларга мансуб, улар яҳудийларни қутқариш бўйича турли хил операцияларда иштирок этишган, улар Холокостнинг турли босқичларида ҳаракат қилишган. Яҳудийларнинг фожиали аҳволини кўриб, бошқа дин ва миллатга мансуб бу жасур инсонлар ҳаракат қилишга қарор қилганлар”.

 “Холокост мавзуси Ўзбекистонда алоҳида аҳамият касб этади. Чунки ўша қийин йилларда Ўзбекистон минглаб яҳудийлар учун “нажот кемаси”га айланди. Исроил халқи буни унутгани йўқ ва ҳар доим Ўзбекистон халқидан миннатдордир”, - деб таъкидланади хабарда.

Тадбирда Ўзбекистоннинг ҳукумат идоралари, дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар, яҳудий жамоати раҳбарлари ва матбуот вакиллари иштирок этдилар.

Сурат манбаи: http://www.wbur.org/npr/164879883/a-nazi-roundup-chaotically-evoked-in-la-rafle

Янгилик билан ўртоқлашиш: