Тошкентда ХХ аср ўзбек адабиётига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтади
Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – 21 ноябрда Икуо Хираяма номидаги Ҳалқаро маданият карвон-саройида “Образлар ва сатрлар” фотокўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу лйойиҳанинг ғояси жуда ўзига хос. Кўргазма ХХ аср ўзбек адабиётига бағишланган. Экспозицияга қўйилган ажойиб фотоишларда ўн икки гўзал аёл образлари акс этган бўлиб, муаллифлар фикрига кўра, уларда энг яхши ўзбек адиб ва шоирлари асарларининг бутун гўзаллиги ва чуқурлиги акс этган”, - деб таъкидлашди кўргазма ташкилий қўмитасида.
Суратларда акс этган образлар орасида таниқли ўзбек шоир ва ёзувчилари Усмон Носир ва Зулфия, Абдулла Қаҳҳор, Эркин Воҳидов, Ойбек ва Комил Яшин, Ҳамид Олимжон, Абдулла Орипов, Боту ва Абдулла Қодирий, Пиримқул Қодиров ва Тулепберган Қаипбергановлар бор.