Тошкентда холокост қурбонлари хотирасига бағишланган концерт бўлиб ўтади

Дата: 17:44, 21-01-2016.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – 27 январда Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Катта залида Халқаро холокост қурбонлари хотираси кунига бағишланган концерт бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкентда шу тадбирнинг ўтказилиши бежиз эмас. Иккинчи жаҳон уруши бошида Ўзбекистон холокостдан ва Европада йўқ қилинишдан қочган ўн минглаб яҳудийлар учун бошпана бўлди. Ўзбекистон халқи уларга бағрини очиб, уларни қабул қилди ва бир бурда нонини баҳам кўрди. Бу ҳеч қачон унутилмайди”, – деб таъкидлашди Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Концертда Шостакович, Уильямс, Каччини ва Боярской асарлари янграйди. Улар Ўзбекистон артисти Ёшлар симфоник оркестри артистлари томонидан Камолиддин Ўринбоев бошчилигида ижро этилади.

Концертда Ким Киенг (сопрано), Кирилл Борчанинов (бас), Консерватория қошидаги мусиқа театри хори ва профессор Владимир Неймер ҳам иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: