Тошкентда хонанда Ботир Зокировнинг юбилейи нишонланади
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – 18-26 апрелда Тошкентдаги Bonum Factum галереяси ва Баҳодир Зокиров афсонавий ўзбек хонандаси Ботир Зокировнинг юбилейига бағишланган тадбирларни ташкил этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Галереядан маълум қилишларча, 18 апрелда Баҳодир Зокировнинг “Меърос” номли шахсий кўргазмаси очилади ва унга “Карвон” гуруҳининг чиқишлари жўр бўлади. Дастурдан Баҳодир Зокиров мусиқасига ёзилган қўшиқлар жой олган.
21 апрелда “Сато” гуруҳининг мусиқий кечаси бўлиб ўтади. Унда “To’lqincha” фильмига вариациялар янграйди.
24 апрелда Марат Шунқор гуруҳининг мусиқий кечаси бўлиб ўтади.
26 апрелда эса Ботир Зокировнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган хотира кечаси ўтказилади. Унда Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов бошчилигидаги унинг номи билан аталувчи этно жаз-оркестр иштирок этади. Кечада “Ботир Зокиров” фильми намойиш этилади.
Тадбирларда сулола вакиллари, хусусан, хонанда Фарруҳ Зокиров ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамизки, Зокировлар Ўзбекистоннинг таниқли ижодий сулоласи бўлиб, айнан шу сулола мамлакат қўшиқчилигининг бутун бир йўналишини белгилаб берган.