Тошкентда хотин-қизларга биринчи ёрдам маркази очилди
Тошкент. 29 август. ЎзТАГ - Тошкентда зўравонликка учраган аёлларга биринчи ёрдам маркази очилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.
"Марказ қийин вазиятга тушиб қолган аёллар учун, биринчи навбатда, оиладаги зўравонликлар учун мўлжалланган. Марказга телефон орқали, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишингиз ёки дарҳол марказга келишингиз мумкин", – дейилади хабарда.
Марказда психологлар, адвокатлар,шифокорлар ишлайди. "Агар керак бўлса, аёл бир неча кун давомида марказда бўлиши мумкин. Бу ерда аёллар иш топиш имконига эга", - деб ёзади пост.
Марказ Тошкент шаҳар ҳокимлиги (маъмурият – ЎзТАГ) кўмагида ташкил этилган.
Сурат манбаи: vancouverexpress.info


