Тошкентда хусусий компания томонидан ташкил этилган йирик шахмат турнири бўлиб ўтди

Дата: 15:44, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда юниорлар ўртасида хусусий компания томонидан ташкил этилган “Venkon Cup 2016” йирик шахмат турнири бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу мамлакаимизда бундай кўламдаги турнирнинг хусусий ширкат томонидан илк маротаба ўтказилиши. Унинг Ўзбекистон тадбиркорлари орасида яхши анъана бўлиб қолишига умид қиламиз”, - дейилади Venkon компанияси хабарида.

Спортчилар турнирга Venkon компанияси ёрдамида бадалларсиз қўйилди ва тенг беллашиш имконига эга бўлишди.

UNIT Ёш дастурчилар клубининг совринлари ва Ўзбекистон ёш шахмат юлдузлари, қатор мусобақалар ғолиблари Нодирбек Абдусаттаров ва Жавоҳир Синдоровлар билан бир вақтдаги ўйин имконияти иштирокчиларга қўшимча рағбат бўлди.

Турнирда жами 95 ёш шахмат истеъдодлари қатнашди.

Турнир якунлари бўйича Venkon кубогининг ғолиблигини Умида Омонова, Мухиддин Мадаминов ва Руслан Шафиковлар қўлга киритишдилар.

Мусобақа якунлари бўйича 20 иштирокчи спорт разрядлари учун меъёрларни бажарди, 12 юниор 3 разряд олди, олти киши 2 разряд даражасига ўтди, икки шахматчи 1 разряд талабини бажарди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: