Тошкентда “Кичик бизнес учун ускуна ва маҳсулотлар” халқаро кўргазмаси ўтказилади

Дата: 17:52, 07-10-2014.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 16-18 октябр кунлари “Expocontact” компанияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида “Кичик бизнес учун ускуна ва маҳсулотлар” халқаро кўргазмасини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мазкур кўргазма бошловчи тадбиркорларга ўз бизнесларини ташкил қилишда кўмаклашиш, кичик ва ўрта тадбиркорлик товар ва хизматларининг катта ассортиментини намойиш қилиш, уларга ускуна ва технологияларни танлаш имкониятини бериш ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга ёрдамлашиш мақсадларида ташкил этилмоқда.

Кўргазмада тадбиркорлар ва саноатнинг турли соҳалари, хусусан, қишлоқ хўжалиги, савдо йўналишлари мутахассислари, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчилар иштирок этадилар.

Кўргазманинг ишбилармонлик дастури доира суҳбатлари, компаниялар тақдимотлари ва ишбилармонлик музокараларидан ташкил топган.

Тадбир “Кўргазма савдо маркази”нинг кўргазмалари залида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: