Тошкентда кино ва телевидениеда спортга бағишланган халқаро фестивал ўтказилади

Дата: 10:48, 28-08-2014.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – 14-16 сентябр кунлари Тошкентда тўққизинчи “Кино ва ТВда спорт” халқаро саралаш фестивали ўтказилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу спорт киноси фестивали Тошкентда 2005 йилдан бери ўтказилиб келинади ва Миландаги “SPORT MOVIES & TV” форумига тақдим этиладиган ижодий ишларнинг саралаш босқичи ҳисобланади. Жорий йилда Миландаги тадбир 4-8 декабр кунлари ўтказилади. Фестиваль Ўзбекистонда ўтказилаётганидан бери ўтган 8 йил давомида томошабинлар ва жюри ҳайъати эътиборига Ўзбекистон ижодий жамоалари ва 30 хорижий мамлакатлар студияларининг 200 зиёд хужжатли ва бадиий фильмлар, телевизион репортаж ва очерклари тақдим этилди”, - деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2011 йилда Милан халқаро фестивалининг Гран-присини умумий номи “Спорт Ўзбекистони” бўлган қисқа метражли телевизион фильмлар цикли қўлга киритган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: