Тошкентда “Кобальт” русумидаги автомобил ўғриси тезкор ушланди

Дата: 09:40, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ - Тошкентда “Кобальт” русумидаги автомобил ўғриси тезкор ушланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сайтида мавжуд.

“Хусусий корхона ҳайдовчиси Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ТИИБга у Кичик ҳалқа йўлида жойлашган ошхонада тушлик қилаётган пайтида номаълум кишилар унга тегишли “Кобальт” русумидаги автомобилини ўғирлаб кетишганини хақида ариза билан мурожаат қилди. Ўтказилган оператив тадбирлар натижасида Учтепа туманидан бўлган, илгари судланган 35-ёшли киши ушланди. Ушбу факт юзасидан тергов олиб борилмоқда, - дейилади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: