Тошкентда “Компьюфо олами” кўргазмаси ўтказилади

Дата: 10:09, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентдаги Икуо Хираяма маданият карвон саройида Владимир Бурмакиннинг “Ойна ортидаги олам” кўргазмаси ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Карвон-сарайдан хабар қилишларича, экспозициянинг тўлиқ номи “Ойна ортидаги олам” - компьюфо - компьютер, тасвирий санъат, фотографика”дир. “Компьюфо” йўналиши рассом кейинги йилларда ишлаётган янги йўналиш.

Эслатиб ўтамизки, Владимир Иванович Бурмакин (1938 й. т.) - Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (2011 й.), Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзоси (1997 й) ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981 й.).

1964 йилдан бери К.Бехзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтининг ўқитувчиси ҳисобланади.

У томонидан яратилган асарлар орасида тасвирий санъат намуналари, рельефлар, мозаикалар сингани монументал асарлар бор. Рассомнинг асарлари Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Гуммерсбах (ФРГ) шаҳри “ЭКЮ галереяси – Отел” галереяси, Филадельфиядаги (АҚШ), “Pin - Bridj – Art” галереялари, Москвадаги коллекцияларда, шунингдек, Австралии, Болгария, Польша, Буюк Британиядаги музейлар ва хусусий коллекцияларда мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: