Тошкентда консуллик масалалари бўйича ўзбек-қозоқ маслаҳатлашувлари бўли ўтди

Дата: 13:36, 15-05-2017.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида консуллик масалалари бўйича ўзбек-қозоқ маслаҳатлашувлари бўли ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланган ҳолда.

Унда қатнашиш учун Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори Ардак Мадиев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Конструктив руҳда ўтган маслаҳатлашувлар чоғида консуллик соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати атрофлича муҳокама қилинди, томонлар фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдамнинг амалий жиҳатлари, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги келишувлар ҳамда халқаро конвенсияларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.

Учрашувда делегациялар мазкур соҳада, жумладан, миграция масалалари бўйича икки давлат қонунчилигида кучга кирган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар билан ҳам алмашишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: