Тошкентда корейс маданияти фестивали бўлиб ўтди

Дата: 17:46, 15-10-2014.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Яқинда Тошкент Касб-ҳунар таълими марказида корейс маданияти фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Жанубий Кореянинг Чосон университети томонидан ташкил қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

KOICAдан хабар қилишларича, фестиваль иштирокчилари сони 200 кишидан ошиқ бўлиб, улар орасида KOICAнинг Им Жонг Хи бошчилигидаги Ўзбекистондаги бўлими вакиллари ҳам бор эди. Акция доирасида марказнинг IT-технологиялар, транспорт тизимлари, машиносозлик, электротехника ва корейс тили факультетларининг энг фаол талабалари тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Чосон университети профессори Жонг Хенг Шик ўзининг корейс маданияти ва анъанавий ўйинларига доир билимлари билан ўртоқлашди. Ўқувчилар эса Корея ҳақидаги викторинада қатнашдилар.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент Касб-ҳунар таълими маркази 2012 йил июлда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва KOICA ҳамкорлигида очилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: