Тошкентда Корейс миллий ижодиёти саройи қурилади
Ташкент. 21 мая. УзТАГ – Тошкентнинг Сергели туманида Корейс миллий ижодиёти уйининг қурилиши бошланди, деб хабар беради Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.
Уни қуриш ғояси илк марта 2012 йил 19 мартда Ўзбекистон Корейс маданият марказлари ассоциациясининг конференцияларидан бирида ўртага ташланган эди.
Масала давлат органларида келишувдан ўтганидан кейин Тошкент шаҳри ҳокимияти 2013 йилнинг 3 июлида саройнинг қурилиши учун 1 гектарлик ер ажратди. Сарой Сергели туман ҳокимиятидан унча узоқ бўлмаган Согдиана кўчасида жойлашади, деб ёзади нашр.


