Тошкентда корейс рассомларининг кўргазмаси очилади

Дата: 18:03, 25-09-2017.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – 26 сентябрда республика Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистондаги корейс рассомларининг кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Экспозициянинг очилиши корейсларнинг Ўзбекистонда яшай бошлашига 80 йил тўлишига бағишланган бўлиб, бу сана жорий йилда нишонланмоқда. Бу ҳақида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар кўришлари мумкин бўлган таниқли рассомларнинг асарлари орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Дўстлик” ва “Олтин тож” (Корея Республикаси) орденлари кавалери Николай Шиннинг ишлари ҳам бор.

Шунингдек, бу ерда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси Искра Шин, рассом, флорист ва театр рассоми Светлана Цой, рассом ва педагог Александр Ли, Татьяна Ли, сценограф ва мўйқалам устаси Ланы Лим, педагог-рассом Светлана Шин, Елена Ли, Владимира Ким ва бошқаларнинг ҳам асарларини кўриш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: