Тошкентда корейс қўшиқлари конкурси етакчилари аниқланди

Дата: 17:35, 12-06-2017.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – “Fomalhaut” ва “Алладин” мусиқий гуруҳлари ўзбекистондан “K-POP World Festival 2017” конкурсида қатнашишга даъвогар бўлдилар. Ушбу танлов Корея Республикасида ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айнан шу гуруҳлар Тошкентда бўлиб ўтган корейс қўшиқлари ижрочилари 6-танлови ғолиблари бўлдилар.

Энди Гран-при ва 1-ўрин эгаларининг чиқишлари KBS сайтида жойлаштирилади ва уларнинг “K-POP World Festival 2017” финалидаги (29 сентябрда) иштироки корейс томошабинлари орасидаги интернет овоз бериш ҳамда ҳакамлар баҳоси орқали ҳал этилади.

Конкурс пойтахтдаги “Туркистон” саройида бўлиб ўтди. У Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.

Унда жюри қарорига кўра Гран-прини Нигина Хўжабоева ва Мохларойим Ёқубовалардан иборат “Fomalhaut” гуруҳи олди. Гуруҳ “Girlsday” гуруҳининг “Аёл-президент” (Female President) қўшиғини ижро этди.

1-ўрин учун совринни 9 кишидан иборат “Алладин” рақс-вокал гуруҳи олди. Улар таниқли TINY-G корейс гуруҳининг “Миниманимо” қўшиғини куладилар.

Тошкент финалигача саралаш босқичида 200 кишидан иборат 91 жамоа қатнашди. Натижада финалда қатнашиш учун 57 мусиқачидан иборат 12 гуруҳ танлаб олинди. Финал иштирокчилари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Конкурс финалида иштирокчиларни ўзбек эстрадаси юлдузи Шахзода ва конкурснинг 40 иштирокчисидан иборат рақс гуруҳи чиқиш қилди. Улар PSYинг “Newface” қўшиғига рақсни ижро этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: