Тошкентда корейс қўшиқларининг энг яхши ижрочилари мукофотланади

Дата: 17:16, 05-08-2016.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – 19 августда Тошкентда анъанавий бўлиб қолган корейс қўшиқларининг энг яхши ижрочилари конкурси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йилда у Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан 5-марта ўтказилмоқда.

“Ушбу конкурс Ўзбекистонда 2012 йилдан бери муваффақиятли равишда ўтказилиб келмоқда ва оммавийлашишга ҳам улгурди. Жорий йилда “Туркистон” саройида 9 июлда саралаш босқичидан ўтган 12 финалчилар қатнашадилар. Финалчилар барча қўшиқларни ўзлари танлаганлар”, - деб хабар беришди элчихонада.

Интернет овоз бериш ва профессионал ҳакамларнинг энг яхши баҳосини олган финалчи “K-POP WorldFestival 2016” фестивали финалига чиқади. У 30 сентябрда Корея Республикасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда ўзбекистонлик “Алладин” гуруҳи “K-POP World Festival” Гран-присини қўлга киритган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: