Тошкентда корейс тилининг энг яхши билимдонлари конкурси бўлиб ўтади

Дата: 17:51, 07-06-2017.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – 11 июнда Тошкентда корейс тилининг энг яхши билимдонлари ўртасида “Quizon Korea” конкурси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йилда у Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан учинчи бор ташкил этилмоқда. Тадбир Тошкентдаги Вестминстер университетининг спорт залида бўлиб ўтади.

Тадбирда қатор ОТМда таълим олаётган 100 талабалар иштирок этиши режалаштирилган. Улар орасида Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбек жаҳон тиллари университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети кабилар бор. Шунингдек, Тошкентдаги Инха Университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Бекдақ номидаги Қорақалпоқ университети, Фарғона давлат университети, Урганч давлат университети, Корея Республикаси таълим маркази, “Сежонг” мактаби ҳам ўз талабалари билан қатнашади.

Ташкилотчилар викторина мамлакат вилоятларидан келган талабалар учун ўзига хос ёшлар фестивалига айланишидан умидворлар.

Викторина ғолиби “Quizo Korea 2017” викторинасининг финалида иштирок этади. У Корея Республикаси пойтахти Сеулда 15 сентябрда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: